Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ҳам дилларингиз қотди. Бас, у диллар тош кабидир ёки ундан-да қаттиқроқдир. Зеро, шундай тошлар борки, улардан дарёлар отилиб чиқади, яна шундайлари борки, ёрилиб, ичидан сув чиқади, яна шундайлари ҳам борки, Аллоҳдан қўрққанидан пастга қулайди. Аллоҳ қилаётган амалларингдан ғофил эмасдир.“.[2:67-74]


Бу оятлардан қуйидагилар англашилади:

1- Бу ерда тақдим ва таъхир (олдга қўйиш ва ортга қўйиш) қоидаси ишлатилган. Оятлардан кўринишича, кимдир ўлдирилган ва унинг қотили номаълум бўлиб қолган. Аллоҳ уларга бир сигир сўйиб, унинг қайсидир бир қисми билан ўлган кишини уришни буюради ва шунда у тирилиб, ўзининг қотилини айтиб беришини баён қилади. Лекин оятлар сигирни сўйиш мавзусидан бошланади.

 

إِنَّ اللّهَ يَأْمُرُكُمْ أَنْ تَذْبَحُواْ بَقَرَةً
(Аллоҳ бир сигир сўйишларингни буюрди). Бу мавзу тўла айтилиб бўлганидан кейин Аллоҳ Таоло кейинги ишларни зикр қилади.


وَإِذْ قَتَلْتُمْ نَفْساً فَادَّارَأْتُمْ فِيهَا وَاللّهُ مُخْرِجٌ مَّا كُنتُمْ تَكْتُمُونَ * فَقُلْنَا اضْرِبُوهُ بِبَعْضِهَا
(Эсланг (эй Бану Исроил), бир жонни ўлдириб қўйиб, унинг қотили ким экани ҳақида жанжаллашиб қолганингизда ҳолбуки, Аллоҳ яширган нарсаларингизни юзага чиқаргувчидир «уни (мақтулни) сўйилган сигирнинг бир бўлаги билан уринглар», дегандик). Бу қоида Аллоҳнинг китобида шунчаки ишлатилмайди, балки бир мақсадда қўлланади. Қуръон араб тилида нозил бўлган. Араб сўз усталари тақдим ва таъхир қоидасини маълум бир мақсадда қўллаганлар. Бу ердаги ишни тадаббур қиладиган бўлсак, унинг остида икки мақсад борлигини англаймиз:


а)    Қиссанинг сигирни сўйишдан бошланганлигига сабаб Аллоҳнинг буйруғини бажаришни пайсалга солишнинг, уни бажармаслик учун ҳадеб изоҳ сўрайвериш, кераксиз саволларни беравериш каби баҳоналар ахтаришнинг зарарлилигини кўрсатишдир. Шу билан бирга ҳадеб баҳона қидираверадиганлар ва кераксиз савол бераверадиганларга Аллоҳ ишни баттар оғирлаштириб юборишини тушунтириб қўйишдир.

 

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ لاَ تَسْأَلُواْ عَنْ أَشْيَاء إِن تُبْدَ لَكُمْ تَسُؤْكُمْ
– „Эй мўминлар (Аллоҳ сизлардан кечиб юборган), очилганда сизларни хафа қиладиган нарсалар ҳақида сўраманглар!“.                                 [5:101]

Бу ердаги гап Аллоҳнинг динига кирган ҳаммага тегишлидир. Яъни, ҳар бир замон ва ҳар бир макондаги мусулмон Аллоҳнинг буйруғини ҳеч қандай баҳона изламасдан бажариши лозим. Бу иш

 

122-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204